
Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятининг Кўлоб шаҳрида оғирлиги 8 килограмм, бўйи 60 см бўлган болакай туғилди.
Бундай ҳолат Тожикистон тарихида илк бор қайд этилди.
Шифокор айтишига қараганда бола учун ҳам онаси учун ҳам туғилиш жараёни оғир кечган, лекин айни дамда уларнинг иккови ҳам ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Болакай оилада бешинчи фарзанд.
Кўлоб шаҳар маъмурияти болакай туғилган оилага тиббий ва ижтимоий ёрдам беришни ўз зиммасига олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар