11:23 / 26.07.2018
5 060

Россиянинг Нижегородск вилоятида ер ёрилиб, 50 метрлик чуқур ҳосил бўлди...

Россиянинг Нижегородск вилоятида ер ёрилиб, 50 метрлик чуқур ҳосил бўлди...
Ҳа, вилоятнинг Шатков туманида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонида сирли равишда 50 метрлик чуқур ҳосил бўлди. Лекин ҳеч ким жабр кўрмаган.

Хабар беришларича, чуқурнинг диаметри 31,8 метрни ташкил этган. Чуқур Неледино қишлоғидан икки километр олисда пайдо бўлди.

Зудлик билан чуқур атрофи ўраб чиқилиб, огоҳлантирувчи белгилар қўйилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Нижегородскдаги бошқармаси мутахассислари вазиятни шахсан назорат остига олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Нижегородск вилоятида ер ёрилиб, 50 метрлик чуқур ҳосил бўлди...