08:31 / 28.07.2018
2 149

Трамп ва савдо уруши АҚШ иқтисодиётини жадаллаштириб юборди

Трамп ва савдо уруши АҚШ иқтисодиётини жадаллаштириб юборди
2018 йилнинг 2-чорагида АҚШнинг ялпи ички маҳсулоти 4,1 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда АҚШ савдо вазирлиги маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди. Таъкидланишича, бу 2014 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Таҳлилчиларнинг фикрича, бундай кўрсаткичга ўтган йилги солиқ ислоҳоти ва бозор савдо уруши кескинлашишига тайёрлангани эвазига эришилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу маълумотлар эълон қилингандан кейин мамлакат “тарихий юксалишни” бошдан кечираётганини айтган. Трамп ушбу муваффақиятлар эвазига иқтисодий ўсишни 4 фоизгача ошириш ваъдасида тура олган. Аввалги президент Барак Обама ўз президентлигининг охирги йиллари бунга эриша олмаган.

Иқтисодчилар бундай натижага сабаб бўлган икки бош омилни санаб ўтишган. Бу солиқлар камайиши сабабли ошган истеъмолчилик талаби ва халқаро божлар қатъийлаштирилишигача кўпроқ маҳсулотлар сотиб қолишга шошаётган экспортчиларнинг фаоллашувидир.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бундай ижобий кўрсаткичларни вақтинчалик омиллар сабабли юзага келган бир марталик муваффақият деб қабул қилиш керак. Йилнинг қолган икки чорагида иқтисодиётнинг 3 фоизгача камайиши кутилмоқда.

Иқтисодий пасайишга Федерал захира тизими таянч ставкаси оширилиши яна бир омил бўлади. У бозордаги ставкаларнинг умумий даражасига таъсир қилиб, аҳоли ва корхоналар учун кредитларни қимматроқ қилади. Айни вақтда ушбу ставка 1,75-2 фоиз даражасида сақланиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)