19:43 / 28.07.2018
9 850

АҚШ суратга олган фильм: Америкалик ҳарбийлар Россия президентини нимадан қутқаради? (видео)

АҚШ суратга олган фильм: Америкалик ҳарбийлар Россия президентини нимадан қутқаради? (видео)
Lionsgate Movies компаниясининг Youtube’даги каналида «Овчи-қотил» фильмининг трейлери эълон қилинди. Фильмда АҚШ сув ости кемаси экипажи Россия президентини қутқаради ва Учинчи жаҳон уруши бошланишининг олдини олади, деб ёзмоқда «РИА Новости»га таяниб Дарё нашри.

Фильм Шимолий муз океанидаги АҚШ сувости кемасининг экипажи ҳақида ҳикоя қилади. Топшириқни бажариш жараёнида улар Россияда мудофаа вазири томонидан давлат тўнтариши тайёрланаётганидан хабар топади. Бу халқаро макондаги тартибни бутунлай бузиши ва жаҳон урушига олиб келиши мумкин эди. Бунинг олдини олиш мақсадида кема экипажи махсус операция ўтказиб, Россия президентини қутқаришга қарор қилади.

Фильмда бош ролларни Жерард Батлер ва Гари Олдман ижро этган. Россия президенти ролида эса рус актёри Александр Дяченко чиққан. Фильм режиссёри – Донован Марш. Фильм 2018 йил октябрида катта экранларга чиқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ суратга олган фильм: Америкалик ҳарбийлар Россия президентини нимадан қутқаради? (видео)