12:25 / 29.07.2018
5 979

Бухоролик Садоқат Нью-Йорк полициясига ишга кирган илк ўзбекистонлик бўлди (видео)

Бухоролик Садоқат Нью-Йорк полициясига ишга кирган илк ўзбекистонлик бўлди (видео)
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган қиз АҚШ полицияси сафида хизмат қилмоқда. Бу ҳақда “Америка овози”га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бухоролик Садоқат Мақсудова Нью-Йоркка оиласи билан 2009 йилда кўчиб келган. У бир ярим йиллик кадетлик курсидан сўнг яқинда Нью-Йорк полиция академиясига кирди ва олти ойлик курсни битириб, полиция хизматига ишга қабул қилинди. У хизматни ўзбеклар кўп истиқомат қиладиган Бруклин туманида ўтамоқда.

Унинг бобоси ва бувиси Садоқат Нью-Йорк шаҳри осойишталигини сақлашга ҳисса қўшишидан хурсанд эканликларини билдиришди.

Маълумот берилишича, Нью-Йорк тинчлигини 36 минг нафар полициячи қўриқлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Бухоролик Садоқат Нью-Йорк полициясига ишга кирган илк ўзбекистонлик бўлди (видео)