Россия бош вазири Дмитрий Медведев нима учун Россия 2008 йилда, ўзи президентлик лавозимида бўлган пайтида Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олганини тушунтирди. Бу ҳақда сиёсатчи «Коммерсантъ»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, у ушбу қарорни қабул қилаётган пайтда, Кавказ ортида барқарорликни сақлаб қолиш ва келажак учун мустаҳкам тинчликка эришиш ҳақида ўйлаган.
«Россия энг асосий нарсага эришди - тинчлик. Биз фуқароларимизни ҳимоя қилишга муваффақ бўлдик - Абхазия ва Жанубий Осетияда яшовчи кўплаб Россия Федерацияси фуқаролари бор», - дея маълум қилди Медведев.
Унинг қўшимча қилишича, минтақада қабул қилинган қарор туфайли ҳозир «ҳамма нарса аниқ», расмийларга эса фуқароларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғуришга ҳожат йўқ. Медведевнинг таъкидлашича, бу масалада Россия юқори сиёсий раҳбариятининг позицияси, баҳс-мунозараларга қарамай, ягона бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медведев 2008 йилги воқеалар пайтида мақсад Саакашвилини қатл қилиш бўлмаганини айтганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Россия ҳукумати истеъфо берди. Медведев Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари бўлади

Дмитрий Медведев Россия МДҲдаги давлатлар манфаатини қўллаб-қувватлашини билдирди

Дмитрий Медведев кутилганидан бир кун аввал Қирғизистонга борди

Путин ва Медведев 2018 йилда қанча даромад олгани маълум бўлди

Медведев: Россия ва АҚШнинг Венесуэладаги мақсади ҳамда Украина ҳақида

«Халақит берманглар!» - Грузия бош вазири Россияга мурожаат билан чиқди