17:12 / 16.08.2018
3 198

Тожик мигрантлари: "бизларни полицияда сув ва овқатсиз кунлаб ушлаб туришарди"

Тожик мигрантлари: "бизларни полицияда сув ва овқатсиз кунлаб ушлаб туришарди"
Москва вилоятидаги Митиша шаҳрида меҳнат қилаётган ва бир неча кун давомида полиция идорасида овқат ва сувсиз ушлаб турилган 18 нафар тожик мигранти устидан суд жараёнлари уларнинг иштироксиз бўлиб ўтди. Суд уларни депортация қилиш борасида қарор қабул қилди деб ёзади Тnews.uz.

Мигрантлар суд қарори бекор қилинишини, шунингдек полиция ва суд томонидан ўзларига етказилган маънавий зарар учун товон берилишини талаб қилишмоқда.
Тожик мигрантлари 9 август куни ушланган эди, уларга нисбатан чиқарилган суд қарори ҳозирча қонунан кучга кирмади.
Рашт туманидан келган 39 ёшли Шодмонбек Жомиев ҳам ушланганлар орасида бор эди. У 15 август куни Россия ҳудудида беш йил муддатда қонунан ишлаши учун ўзида барча зарур ҳужжатилар борлигини, бироқ ФМХ ва полиция ходимлари бунга эътибор бермаганликларини айтди.

«Мен 1997 йилдан бери Россияда яшаб, меҳнат қилаяпман. Мени йўлда ушлашди, фуқаро либосида бўлган қандайдир ҳайдовчи мени бўлимга олиб келди. Биродарим ҳам шу йўл билан ушланди. Ушланганлар аввалига 30 киши эди, сўнг 12 кишини озод қилишди», — дейди суҳбатдош.
Қолган 18 киши бўлимда бир кеча кундуз ушлаб турилди ва депортация тўғрисидаги қарордан сўнг қўйиб юборилди.
Шодмонбек Жомиевнинг айтишича, полиция ходимлари мигрантларни Митиша шаҳридаги қуриб битказилмаган бинога олиб боришган, сўнг қўлларига курак бериб видеокамерага суратга ола бошлашган.

«Бу биз ноқонуний ишлаётганимизни исботлаш мақсадида уюштирилган инсценировкаэди. Биз қаршилик кўрсата олмадик, чунки улар қўлларига қурол олиб бизларга пўписа қилишди», — дейди Жомиев.
Эндиликда 18 нафар кишининг ҳаммасининг қўлида – суднинг депортация қилиш борасидаги қарори бор. Бироқ улар суд жараёнлари ўзларининг иштирокисиз бўлиб ўтганига эътироз билдиришмоқда ва Митиша шаҳар прокуратурасига ариза ёзишга қарор қилишди.

Мигрантларнинг адвокати Каримжон Ёровнинг айтишича, аввалига улар судья Матросовга мурожаат қилишган. «Биз муамони тинч йўллар билан ҳал қилишни таклиф қилдик, акс холда прокуратурага мурожаат қилишимизни айтдик. Биз суд қарори мигрантларнинг иштирокисиз ноқонуний чиқарилганини айтдик. У сукут сақлади, чунки нотўғри қилганини англаб турар эди. Биз суднинг бекор қилиш борасидаги қарорини кутамиз, акс холда прокуратурага мурожаат қиламиз», — дейди Каримжон Ёров.

Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳолининг ижтимоий бандлиги вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси мазкур иш бўйича вазиятни диққат билан кузатиб боришаётганини айтишди.

Митиша шаҳар полициясининг вакили ҳеч ким қонунга зид ушланмаганини — ушланган мигрантлар Россия ҳудудлдарида бўлишга бериладиган рухсатнома ва патент масаласида муаммолари бўлганлигини айтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)