06:30 / 26.08.2018
6 550

Нидерландия ҳукумати “Муҳаммад пайғамбар карикатура танлови” туфайли хавотирда

Нидерландия ҳукумати “Муҳаммад пайғамбар карикатура танлови” туфайли хавотирда
Нидерландия ҳукумати “Озодлик” партияси етакчиси Герт Вилдерс ўтказишни режалаштирган “Муҳаммад пайғамбар карикатура танлови” туфайли хавотирга тушаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Azon нашри хабар бермоқда.

Ҳукуматнинг фикрича, бу танлов мамлакат хавфсизлиги ва хориждаги нидерландияликлар учун таҳдид туғдириши мумкин.

Маҳаллий матбуот Ташқи ишлар вазири Стеф Блок карикатура танлови учун ечим топишга уринаётгани ҳақида ёзмоқда.

Айниқса, Покистон Вилдерснинг карикатура танловидан қаттиқ норози. Ўтган ҳафта Исломободдаги Нидерландия элчиси Покистон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди ва унга норозилик нотаси топширилди.

Покистон ҳукумати Вилдерснинг Ислом динини ҳақорат қилаётганини таъкидлади, пойтахт Исломободда минглаб кишилар Вилдерсга қарши ўткизилган намойишда қатнашди.

Стеф Блокнинг айтишича, карикатура танловидан норозилик бошқа мусулмон мамлакатларда ҳам ортмоқда. У мазкур масала Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида кўриб чиқилишини маълум қилди.

Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги карикатура танловидан норози бўлаётган мамлакатлар билан яқин алоқада бўлади ва мазкур танлов Нидерландия ҳукуматининг нуқтаи назарини ифода этмаслигини таъкидлайди.

Карикатура танловини парламент биносида ўтказиш режалаштирилган. Герт Вилдерснинг айтишича, танловга 200 га яқин иш жўнатилган.

Герт Вилдерс ашаддий исломофоб бўлиб, аввал карикатура танлови ўтказишни режалаштирганди ва мамлакат парламентидан бу хусусида ижозат олган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нидерландия ҳукумати “Муҳаммад пайғамбар карикатура танлови” туфайли хавотирда