11:27 / 27.08.2018
5 385

Бомжга аталган пуллар… (ёхуд америкалик эркак ва аёлнинг қисқа фурсатда бойиб кетиш усули)

Бомжга аталган пуллар… (ёхуд америкалик эркак ва аёлнинг қисқа фурсатда бойиб кетиш усули)
2017 йил ноябр ойида уйсиз, умуман ҳеч нарсасиз қолиб кетган америкалик Жонни Боббит йўлда бензини тугаб қолиб кетган машина эгасига ёрдам қўлини чўзди. Чўнтагидаги охирги 20 доллар пулига бензин олиб берди. Машина эгаси Кейт Макклюр исмли аёл эди. У уйсиз эркакнинг ёрдамидан мамнун бўлиб, ташаккурини бошқачароқ йўл билан изҳор этишни хоҳлади. Яъни, газеталарга эълон бериб, уйсиз Боббитга моддий жиҳатдан кўмак беришларини сўради. Аёл бу ишни Марк Д’Амико исмли йигит билан бирга амалга оширди. Олдинига улар бу эркакка 10 минг доллар пул йиғиб беришни мўлжаллашганди. Қарашдики, бир ой ўтмай, ҳисоб рақамидаги пуллар миқдори 300 минг доллардан ошиб кетди. Сал ўтиб бу пуллар 400 минг долларга айланди. Ана шунда аёл ва эркакни шайтон йўлдан урди. Пулларни Боббитга бермасликка қарор қилишди. Бунинг учун баҳона ҳам топила қолди. Эмишки, Боббит наркоман, бор пулини наркотиклар сотиб олишга сарфлармиш. Қачон бу одатини ташласа, пулларни ўшанда олармиш…

Шубҳасиз, пул ширин туюлганини аҳмоқ ҳам англаб ета олади. Боббитнинг тан олиб айтишича, бу жуфтлик уни қандайдир ғилдиракли вагончага ўхшаш уйчага жойлаштирганди. Сал ўтмай, уйчанинг баллонлари тўкилиб тушди.

— Мен сабабини биламан, — деди Боббит журналистларга. — Жуфтлик менга аталган пулларни ҳашаматли машина сотиб олиш, манаман деган курортларда дам олиш учун сарфлаган…

Хуллас, уйсиз Боббит ҳануз кўчада яшамоқда. Жуфтлик эса уни кўришни ҳам хоҳламаяпти. Тўппа-тўғри. Хоҳламайди ҳам. Ҳар ҳолда америкаликлар учун ҳам 400 минг доллар катта пул-да!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бомжга аталган пуллар… (ёхуд америкалик эркак ва аёлнинг қисқа фурсатда бойиб кетиш усули)