Гонконглик қиз ишга кириш учун келин ролини ўйнаб берди. Аммо у ҳақиқий тўй бўлиб чиқди.
21 ёшли гонконглик қиз фирибгарлик қурбонига айланди: ишга кириш учун у келин ролини ўйнади, аммо бу ҳақиқий тўй бўлиб чиқди. Ҳужжатни қизнинг ўзи имзолагани туфайли, маҳаллий полиция унга ёрдам беришдан бош тортди, деб ёзади "Ҳордиқ" нашри.
Май ойида гонконглик қиз модел агентлигига визажист ишга олиниши ҳақидаги эълонни ўқиб, резюме юборди. Суҳбатга келган вақтида унга каттароқ маошли бошқа лавозим — тўй ташкилотчилигини маслаҳат беришди. Ишни қўлга киритиш учун қиз сохта тўйда келин ролини ўйнаб бериши керак эди.
Қиз Фучжоуга бориб, у ерда саҳналаштирилган маросимда қатнашди ва “бўлажак эри” билан келишувни имзолади. Гонконгга қайтгач, у никоҳ гувоҳномаси ҳақиқий эканлиги ва у ростакамига турмушга чиққанидан хабар топди. Маҳаллий полиция қизнинг имзоси ҳақиқий бўлгани туфайли, ҳодисани фирибгарлик деб баҳолай олмаслигини айтди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг