
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») аҳолиси учун «барча зарур ёрдам ва қўллаб-қувватлов»ни тақдим этишга ваъда берди. Бу ҳақда у ўз Telegram-каналида ёзган.
31 август куни Донецк марказидаги ресторанда портлаш юз берди, натижада «ДХР» раҳбари Александр Захарченко ҳалок бўлди.
Қодиров рўй берган воқеани шарҳлар экан, Захарченко «самимий ва ўз халқи содиқ учун инсон» бўлганини айтди ҳамда унга ҳужумни «маккор ва разил жиноятчилар» амалга оширганини таъкидлаб ўтди.
«Донбасс учун қийин бўлган бу кунда шуни маълум қилмоқчиманки, биз ҳар қандай зарур ёрдам ва қўллаб-қувватловни тақдим этишга тайёрмиз, сизларни муаммо билан яккама-якка қолдирмаймиз!» - дея қайд этиб ўтди Чеченистон раҳбари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар