15:30 / 01.09.2018
5 134

Малика Диананинг ўлимидан олдин айтган сўнгги сўзлари маълум қилинди

Малика Диананинг ўлимидан олдин айтган сўнгги сўзлари маълум қилинди
Парижнинг авария-қутқарув хизмати ходими Ксавье Гурмелон малика Диана автоҳалокатга учрагандан кейинги илк дақиқаларда нима юз бергани ҳақида сўзлаб берди.

Гурмелон воқеа жойи – Алма кўприги олдидаги туннелга биринчилардан етиб келган. Унинг айтишича, йўл-транспорт ҳодисасидан кейин малика гапира олган.

“Мен унинг қўлларидан ушлаб, безовта бўлмаслик ва қимирламасликни сўрардим. Мен биз бу ерга унга ёрдам бериш учун келганимиз айтдим. У эса “Ё тангрим, нима юз берди?” деб жавоб қилганди”, деб эслаган ўша воқеаларни Гурмелон.

Қутқарувчига малика олган жароҳатлар енгил бўлиб туюлган: унда қон излари ва оғир жароҳатлар излари бўлмаган. Гурмелоннинг айтишича, Диананинг ўнг елкаси енгил шикастланган бўлган, шу сабабли у маликанинг ҳаёти хавф остидамас деб ҳисоблаган. Қутқарувчи Диананинг шифохонада ўлганидан ҳайратга тушганини айтган.

Диананинг ўлимига олиб келган автоҳалокат 1997 йил 31 августда юз берган. Диана кетган, тадбиркор Доди ал-Фаёзнинг автомобили катта тезликда туннел деворига бориб урилган, сўнгра йўлдаги ажратувчи тўсиққа урилиб, тўнтарилиб кетган. Ал-Фаёз ва ҳайдовчи воқеа жойида жон берган, Диана эса йўл-транспорт ҳодисасидан 2 соат ўтиб шифохонада вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)