21:10 / 02.09.2018
5 032

Юлдузлар ресторанда қанча чойчақа қолдиришади?

Юлдузлар ресторанда қанча чойчақа қолдиришади?
Женнифер Энистон ёшлигида ресторанда официант бўлиб ишлагани, бу ишнинг қанчалик оғирлигини тушунгани боис ресторанда чойчақа қолдиришни канда қилмайди, деб хабар беради Даракчи нашри.

Сандра Баллок ҳам ёшлигида официант бўлиб ишлагани туфайли сахийликда Энистондан қолишмайди.

Шарлиз Терон ўғли Жексон билан Лос-Анжелесда айланиб юрганида ўғлига мевали йогурт олиб бермоқчи бўлди, бироқ ҳамёни уйда қолганлигини кўриб, кайфияти тушди. Шарлизни таниб қолган сотувчи пулини кейин олиш шарти билан мевали йогуртни унга тақдим этди. Орадан бир соат ўтар-ўтмас уйидан пул олиб келган Шарлиз сотувчига 3,75 долларнинг ўрнига 100 доллар пулни совға қилди.

Жонни Депнинг қўли очиқлиги ҳам одамни ҳайратга солади. У йилига ресторанларда 4 минг доллар атрофида чойчақа қолдиради.

Бу борада рэппер Жей Зи рекорд ўрнатиб, ўзига хизмат қилган ресторан хизматчиларига 50 минг доллар чойчақа қолдирди.

Телебошловчи Эллен Дедженерес иқтисодий аҳволидан нолиган официант қизнинг гапларини эшитиб қолиб, унга 10 минг долларлик чек ва янги автомобиль совға қилди.

Юқоридага маълумотларни ўқиб, барча юлдузлар шундай қўли очиқ, сахий инсонлар экан, деб ўйламанг. Хонанда Бритни Спирс яхшигина пул топишига қарамай, ҳеч қачон официантларга чойчақа қолдирмайди.

Мадонна тўлаши керак бўлган миқдорнинг 5 % ҳисобида чойчақа қолдиради, холос.

Хонанда Мэрайя Кэри дўстлари билан ресторан ёпилгандан кейин ҳам маишат қилса-да, иш вақтидан ташқари қилинган хизмат учун бир цент ҳам бермайди.

Хасис юлдузлар хит-парадида машҳур гольфчи Тайгер Вудс етакчилик қилади. Бир куни у Лас-Вегасда берган чойчақасини қайтариб олишдан уялмай, ортига қайтди. Тайгер Вудс офицантнинг олдига келиб, адашиб икки марта ҳақ тўлаганини айтган ва берган пулини қайтариб олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Юлдузлар ресторанда қанча чойчақа қолдиришади?