23:12 / 03.09.2018
2 394

Туркия президенти қирғизистонликлар билан суҳбатлашди (видео)

Туркия президенти қирғизистонликлар билан суҳбатлашди (видео)
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қирғизистон президенти Сооранбай Жеенбеков билан учрашувдан сўнг қирғизистонликлар билан суҳбатлашди, деб хабар беради Daryo.

Туркия президентининг кортежи опера ва балет театри олдидан Туркия ва Қирғизистон байроқлари билан ўтаётганида одамлар унга қарата «Эрдўғон, сен бизнинг қондошимизсан!» деб қичқирган.

Эрдўғон ўз мухлислари билан суҳбатлашиш учун машинани тўхтатган. Театр олдида нафақат қирғизистонликлар, балки Туркия фуқаролари ҳам тўпланган.

Одамлар Эрдўғонга «Хуш келибсиз!», «Биз сизни севамиз» деб бақирди.

Туркия президенти одамлар билан қўл бериб кўришган, айримларини ўпиб қўйган.

Эрдоган подъезжает

Опубликовано Азатом Амановым Суббота, 1 сентября 2018 г.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)