date
views 7 666

Америкалик қария уйида қирқ йилдан бери безоғлиқ турган арчани сақлаб келмоқда

Америкалик қария уйида қирқ йилдан бери безоғлиқ турган арчани сақлаб келмоқда

АҚШнинг Висконсин штатидаги Виси шаҳри фуқароси, 89 ёшли Нил Олсон ўз уйида 40 йил олдинги Роджество байрами куни безатилган арчани шу ҳолида сақлаб келмоқда. Бу одам 40 йил олдин, 1974 йилда икки нафар ўғлини Вьетнам урушига жўнатаётиб, улар уйга қайтишганида арчани алмаштиришни ният қилган эди. Бу ҳақида “Associated Press” агентлиги ёзади.

Хабарда ёзилишича, унинг ўғилларидан кичиги уйга соғ-саломат қайтган, каттаси эса урушда қаттиқ жароҳат олган ва ўзи мустақил ҳаракатлана олмаслиги туфайли, 40 йилдан бери Восога бора олмаган.

“Арчадаги ўйинчоқлар ҳам ўша ҳолида турибди, чангларини ҳам арттирмайман”, дейди ўғлини кутаётган ушбу қария.

“Бу арча оиламиз аъзосидек бўлиб қолган. Бу йилги байрамни ҳам шу арча билан кутиб олдик”, – дейди унинг иккинчи ўғли.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик қария уйида қирқ йилдан бери безоғлиқ турган арчани сақлаб келмоқда