Бразилиядаги турмадан юздан ортиқ маҳбуслар қочиб кетди​

Бразилиядаги турмадан юздан ортиқ маҳбуслар қочиб кетди​
10 сентябрда Бразилиянинг Параиба штатидаги Жуан-Пессоа шаҳрида жойлашган турмадан камида 105 маҳбус қочди. Бу ҳақда хориж матбуотига таяниб Kun.uz нашри маълум қилди.

Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, қочишни амалга ошириш учун қуролланган кимсалар гуруҳи ташқаридан турма дарвозасини портлатиб, қўриқчиларни ўққа тутган. Бир қўриқчи оғир жароҳат олган.

Полиция 41 қочоқни ушлашга муваффақ бўлган. Қолган қочоқлар қидирилмоқда.

Ҳукумат барча қочоқ маҳбуслар суратларини эълон қилган ва ушбу ҳодисани тергов қилишни бошлаган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар