18:42 / 11.09.2018
4 489

АҚШда россиялик ҳарбийларнинг ўлда-жўлда иш қилишидан кулишди (видео)

АҚШда россиялик ҳарбийларнинг ўлда-жўлда иш қилишидан кулишди (видео)
АҚШдаги Business Insider нашри Россия ҳарбий техникаси, биринчи навбатда, Т-34 ва Т-72 танклари билан боғлиқ турли ҳодисалар тасвирланган қатор роликларни бир кадрга жамлаб чиқди. Шунингдек, видеода устунга келиб урилган Беларусь танки ва кўприк билан тўқнашган Россия кемасини кўриш мумкин.

Business Insider танлаган роликлар орасида Курскда август ойида юз берган ҳолат ҳам бор - Т-34 танки Курск дўғасидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган параддан сўнг платформада ҳаракатланиб, юк ортувчи ўзиюрар машинадан тушиб кетган. 1943 йилда ишлаб чиқарилган машина Ленинград областидан олиб келинган бўлиб, у ҳарбий техника колоннасини бошқарган.

«Савол пайдо бўлади: россиялик ҳарбийлар билан нима юз бермоқда? Ёмон таълим? Бепарволик? Ҳарбий парадларнинг кўплиги? Шунчаки тасодиф? Ёки буларнинг бари бирданига?» - дея саволлар билан мурожаат қилган нашр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Узоқ Шарқда Россия тарихидаги энг катта ҳарбий машқлар бошлангани хабар қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)