19:07 / 13.09.2018
3 979

Алишер Усмонов Alibabа билан йирик онлайн компанияга асос солмоқда

Алишер Усмонов Alibabа билан йирик онлайн компанияга асос солмоқда
Mail.Ru Group ва “МегаФон“ эгаси бўлган Алишер Усмоновнинг айтишича, электрон тижорат соҳасидаги ушбу қарор россиялик ишлаб чиқарувчиларнинг янги бозорларга чиқишига йўл очади.

Россиянинг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ), Хитойнинг Alibaba Group компанияси ва Россия мобил алоқа оператори “Мегафон“ ҳамда Mail.Ru Group биргаликда асос солаётган компания AliExpress Russia деб аталади, деб маълум қилади "Халқ сўзи" нашри.

У Россия ва МДҲда электрон тижорат соҳасидаги энг йирик қўшма корхона бўлиши кутилмоқда.

Алишер Усмоновнинг қайд этишича, электрон тижорат соҳасида глобал етакчи саналган Alibaba Group билан ҳамкорлик Россиянинг рақамли иқтисодиётга ўтишида катта аҳамиятга эга бўлади.

“Бу ҳамкорлик Хитой компанияси билан экани инобатга олинса, аминманки, Россия-Хитой бизнес алоқаларининг мустаҳкамланиши учун улкан салоҳият юзага келади“,- дея Усмоновнинг сўзларини келтирган РБК манбаси.

Ишбилармоннинг айтишича, AliExpressнинг ҳозир Россияда мавжуд бизнеси доирасида қўшма корхона барпо этилади ва томонлар ўзларининг стратегик активларини бирлаштиради.

Бундан ташқари, янги сармоя, менежмент ва захиралар жалб этиш режалаштирилган.

AliExpress ҳозирнинг ўзида хориждаги россияликлар ўртасида онлайн савдо бўйича энг оммабоп платформа ҳисобланади.

Битимга мувофиқ, Алишер Усмоновнинг “Мегафон“и Alibaba Groupга Mail.Ru Groupдаги 10 фоиз ҳиссасини сотади.

Эвазига AliExpress Russiaнинг 24 фоиз ҳиссаларини қўлга киритади.

2019 йилнинг биринчи чорагида якунланиши мўлжалланган битим сўнггида Alibaba Group 48 фоиз, “Мегафон“ 24 фоиз, Mail.Ru Group 15 фоиз ва Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) эса 13 фоиз фоиз ҳиссаларга эгалик қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов яқинда Ўзбекистоннинг юксак мукофоти “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов Alibabа билан йирик онлайн компанияга асос солмоқда