12:39 / 23.09.2018
4 287

АҚШ ҳукумати грин-карта бериш жараёнини қатъийлаштирмоқчи

АҚШ ҳукумати грин-карта бериш жараёнини қатъийлаштирмоқчи
АҚШ ҳукумати хорижликларга грин-карта ва виза бериш жараёнини мураккаблаштирмоқчи. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, тегишли қонун лойиҳасида мамлакатда қонуний асосда яшаётган муҳожирларнинг ижтимоий ҳимоядан - Medicaid дастури асосида ижтимоий суғурта, болалар тиббий суғуртаси, озиқ-овқат талонлари, ижтимоий тураржой ва бошқа имтиёзлардан фойдаланган қисмига виза ёки грин-карта беришни рад этиш назарда тутилган.

Алоҳида ҳолатларда фуқароликка даъвогардан 10 минг долларгача бўлган миқдордаги маблағни депозит қилиш сўралиши мумкин. Бу орқали ҳукумат даъвогар шахс кейинчалик ўзини ўзи таъминлай олишига кафолат олмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ҳукумати грин-карта бериш жараёнини қатъийлаштирмоқчи