
Воқеа Американинг Техас штатига қарашли Мексика бўғози портида содир бўлди. Портга кемаларнинг бирида 45 қути банан олиб келинди. Лекин уларни ҳеч ким буюртирмаган бўлиб чиқди. Эгаси топилмагач, порт раҳбарлари бананлар исроф бўлмаслиги учун хайрия сифатида «Scott Unit» турмаси маҳбусларига тортиқ этишни маъқул кўришди.
21 сентябр куни эрталаб бананларни турмага олиб кетиш учун икки сержант етиб келди. Қутиларни юклаш жараёнида сержантларга битта қути негадир ғалати, шубҳалидек туюлаверди ва ичини очиб кўришга аҳд қилишди. Не кўз билан кўришсинки, қутидаги бананлар остига целлофан пакетчаларда кокаин жойлаштирилган экан. Азбаройи ҳаяжонга тушган сержантлар қолган қутиларни ҳам очиб текшира бошлашди. Натижа эса кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражада кечди. Жами 45 та банан жойланган қутидан 540 килограмм наркотик модда топилди. Уларнинг умумий баҳоси 18 миллион доллар миқдорида белгиланди.
Шубҳасиз, бананлар турма маҳбусларига тарқатилди. Наркотиклар эса маҳаллий полиция маҳкамаси ихтиёрига берилди. Айтишларича, ҳануз кокаиннинг асл эгалари топилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар