date
views 7 041

Индонезия ҳукумати Air Asia’нинг йўқолган самолёти бўлаклари топилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Индонезия ҳукумати Air Asia’нинг йўқолган самолёти бўлаклари топилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Индонезия ҳукумати Air Asia авиакомпаниясининг йўқолган Airbes 320 самолёти бўлаклари топилгани ҳақидаги ахборотни рад этиб чиқди. Бу ҳақда The Age нашри мухбири Майкл Бачелард ўз твиттерида маълум қилди.

“Air Asia бўлаклари топилгани ҳақидаги маҳаллий қутқарув хизматларининг ахборот нотўғри”, – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Сингапур авиацияси Малайзиянинг Air Asia авиакомпаниясига тегишли Airbus 320 самолёти “катта эҳтимол билан” Индонезиянинг Белитунг ороли қирғоқлари яқинида қулагани ҳақида хабар берганди.

Маҳаллий вақт билан 7:24да охирги марта алоқага чиққан самолёт бортида экипажнинг етти нафар аъзоси ва 155 нафар йўловчи, жумладан, 17 нафар бола бўлгани айтилмоқда.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезия ҳукумати Air Asia’нинг йўқолган самолёти бўлаклари топилгани ҳақидаги хабарларни рад этди