Сомалида “Аш-Шабаб” етакчиси қўлга олинди


Сомалида “Аш-Шабаб” гуруҳининг етакчиси Закариё Исмоил Аҳмад Харсий қўлга олинди. Уни тутиб бериш учун 3 млн доллар мукофот пули ваъда қилинган эди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар беради.
Африка Иттифоқи ва Сомали ҳукумати бирлашган кучлари жангарини Гидо вилоятида тутиб олишди.
Сентябрда Пентагон “Аш-Шабаб” гуруҳининг асосчиларидан бири Аҳмад Годаннинг АҚШнинг ҳаводан уюштирган зарбалари оқибатида бартараф этилгани ҳақида маълумот берганди.
Манба: Kun.uz
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…