13:37 / 27.09.2018
6 159

Душанбеда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали очилди (фото)

Душанбеда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали очилди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрида ташкил этилган Низомиддин Алишер Навоий номидаги истироҳат боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур парк Тожикистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 мартдаги фармойишига мувофиқ ташкил этилган. Фармойишда тожик ва ўзбек халқларининг дўстлиги рамзи сифатида боғ марказига Нуриддин Абдураҳмон Жомий ва Низомиддин Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилиши белгиланган. Ҳайкал лойиҳасини яратиш бўйича танлов ўтказилган.

Давлат раҳбарининг ташрифи арафасида паркка буюк мутафаккир шоирлар ҳайкали ўрнатилди. 27 сентябрь куни бу ерга давлат ва ҳукумат вакиллари, адиблар, ёшлар жам бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон мазкур истироҳат боғи ва ҳайкални тантанали равишда очди. Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Тожикистонда шундай боғ ва ёдгорлик мажмуаси очилишини бу борада Ўзбекистонда қилинаётган ишларнинг мантиқий давоми дейиш мумкин. Маълумки, жорий йил 7 март куни Самарқанд шаҳрининг Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида Навоий ва Жомий ҳайкали ўрнатилган эди. Яна бир эътиборли жиҳати, бу парк ёнидаги кўча ҳам Абдураҳмон Жомий номи билан аталган, Навоий боғи бошқа бир форс-тожик шоири Абу Абдулло Рудакий майдони билан туташиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон ўзаро мулоқот қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Душанбеда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали очилди (фото)