13:28 / 28.09.2018
3 898

Космосда физика қонунларини рад қилувчи объект топилди

Космосда физика қонунларини рад қилувчи объект топилди
Нидерландиядаги Амстердам университети олимлари жуда кучли магнит майдонига эга бўлишига қарамасдан, релятивистик плазма оқимларини чиқариб юборувчи ноёб нейтрон юлдузни аниқлашди. Замонавий назарий моделларга кўра, жетлар заиф магнит майдонига эга юлдузларда пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Science Alert нашрига асосан Kun.uz хабар бермоқда.

Нейтрон юлдузи Ердан 24 минг ёруғлик йили узоқликдаги Swift J0243.6+6124 қўшалоқ системада жойлашган. Компакт объект ёнида жойлашган йирик юлдуздан модда аккрецион дискни ҳосил қилиб, сўнггисига ўтади. Нейтрон юлдузнинг қутбларидан ёруғлик тезлигига яқин тезликка эришувчи ионлашган зарралар оқими чиқарилади.

Жетлар қора туйнуклар, оқ миттилар ва бошқа нейтрон юлдузларни ўз ичига тортиб олувчи, компаньон моддаларни сингдирувчи кўплаб объектларда аниқланган. Шу билан бирга, улар кучли магнит майдонига эга юлдузларда кузатилмаган ва у оқимларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади, деб ҳисобланган.

Олимлар Swift J0243.6+6124’дан радионурланишни қайд этишди, у бошқа ўзига ўхшаш жисмлардан 100 баробар кучсизроқ бўлган жетлар мавжудлигини кўрсатади. Шу билан бирга, нейтрон юлдузнинг магнит майдони Қуёшникидан 10 триллион марта кучлироқ. Бу эса, кучли майдон дискни итариши ҳақидаги, релятивистик оқимларнинг магнитли бостирилиши бўйича гипотезани рад этади. У нейтрон юлдузга етарлича яқин бўлиши лозим, шунда жет шаклланиши мумкин. Олимларнинг фикрича, Swift J0243.6+6124 билан боғлиқ ҳолатда оқимлар дискнинг катта айланиш энергияси туфайли шаклланади, аммо бу тахминни текшириш керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)