21:38 / 29.09.2018
2 636

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Вест Хэм»га мағлуб бўлди

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Вест Хэм»га мағлуб бўлди
Англия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган «Вест Хэм» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви ўз ниҳоясига етади. Лондонда бўлиб ўтга ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритдилар.

Ўйин дебютида Фелипе Андерсон чиройли гол билан мезбонларни олдинга олиб чиқди. Ушбу голдан сўнг манкунианликлар бироз жонланишди, бироқ бўлим сўнггига бориб устунлик яна лондонликлар томонига ўтди.

43-дақиқада Ангдрей Ярмоленконинг берган зарбаси Линделёфга теккан ҳолда ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.

71-дақиқада Маркус Рэшфорд бурчакдан узатиб берилган тўпга товони билан зарба бериб, чиройли голга муаллиф бўлди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай лондонликлар учинчи голни уришди, Марк Арнаутович Де Хеа билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва яиқн бурчакни аниқ нишонга олди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» яна очко йўқотди. «Вест Хэм» эса очколарини 7тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалининг 11-поғонасига кўтарилиб олди.

АПЛ, 7-тур

Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 3:1 (2:0, 1:1)

Голлар:
1:0 – 5 Фелипе Андерсон, 2:0 – 43, автогол Линделеф, 2:1 – 71 Рэшфорд, 3:1 – 74 Арнаутович.

Вест Хэм – Фабианьски, Диоп, Бальбуэна, Масуаку, Райс, Фелипе Андерсон (Диангана, 90), Нобл, Ярмоленко (Снодграсс, 72), Обианг, Арнаутович (Антонио, 83), Сабалета.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Янг, Линделеф (Рэшфорд, 57), Погба (Фред, 70), Матич, Феллайни, Мактомини, Марсьяль (Мата, 71), Лукаку.

Огоҳлантириш: Янг (78).

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)