23:30 / 30.09.2018
3 928

Индонезияда зилзиладан кейин 100 дан зиёд маҳбус қамоқдан қочди (фото)

Индонезияда зилзиладан кейин 100 дан зиёд маҳбус қамоқдан қочди (фото)
Индонезиянинг Марказий Сулавеси провинциясидаги қамоқдан 100 дан ортиқ маҳбус қочди. Бунга гўёки қамоқхона бошлиғининг маҳбусларга зилзилада жабрланган қариндош-уруғларни излашга рухсат бермагани сабаб бўлганлиги қайд этилмоқда, деб ёзади Kun.uz.

Манбага кўра, қамоқхона бошлиғи табиий офатдан кейин вайрон бўлган ҳудудларда яшовчи қариндош-уруғларни қидиришга рухсат бермаганидан кейин 342 нафар маҳбус қамоқхонага ўт қўйган.

Маҳаллий Kompas TV телеканали қамоқхона бошлиғининг сўзларини келтиришича, бунинг натижасида "камида 100 киши қамоқдан қочган". Унинг сўзларига кўра, Марказий Сулавеси полициясининг 100 нафар ходими вазиятни тартибга солиш ишларига сафарбар этилган.

Таъкидланишича, ёнғин қамоқхонанинг катта қисмини вайрон қилган ва қолган маҳбусларни сақлашга лаёқатли эмас. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар бригадалари иш олиб бормоқда.

Фото: JP/Nethy Dharma Somba
Жума куни эрталаб Сулавеси ороли қирғоқларида Палу шаҳри яқинида 6,1 магнитудали ер силкиниши рўй берган. Кейинроқ худди шу ҳудудда яна бир 7,4 магнитудали зилзила ва қатор афтершоклар қайд этилди.

Шундан сўнг ОАВда Палу икки метр баландликдаги цунами остида қолгани ҳақида хабар берилди. Зилзила ва ундан кейинги цунами қурбонлари сони сўнгги маълумотларга кўра, 832 кишини ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда зилзиладан кейин 100 дан зиёд маҳбус қамоқдан қочди (фото)