
Фото: «Global Look Press»
Кот-д'Ивуар терма жамоаси ва «ПСЖ»нинг собиқ ҳужумчиси Бонавантюр Калу Вавуа шаҳрининг ҳокими этиб сайланди.
Сайловдаги ғалабаси ҳақида у ўзининг «Facebook»даги саҳифасида хабар қилган. Ўз постида у рақибларининг қинғир ишлари ҳақида ҳам фикр билдирган.
«Бу ифлос сиёсатни ўзгартириш вақти келди. Энди янги қарашлар керак. Мен ўз ғалабамдан фахрланаман. Ҳар ким ўз танловини амалга оширишга ҳақли эди. Аммо менга таҳдидлар ҳам қилишди, сайловолди курашдан чиқишни таклиф этишди», — деб ёзган Калу. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар