20:20 / 16.10.2018
5 163

Қозоғистон Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондан 165 тонна маҳсулотни ўз ҳудудига киритмади

Қозоғистон Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондан 165 тонна маҳсулотни ўз ҳудудига киритмади
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ўсимликлар карантини бўйича ҳудудий инспекциялари давлат инспекторлари 10-12 октябрь кунлари республика ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши бўйича 2 та уринишнинг олдини олишди. Бунда мамлакатга Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистондан юқори даражадаги фитосанитар хатарга эга карантин остидаги 165,5 тонна маҳсулот тўхтатиб қолинган.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, назорат ўтказишда Россия Федерациясидан 141 тонна буғдой; Қирғизистон Республикасидан 2 тонна олма ва 20 тонна узум мажбурий фитосанитар сертификатсиз олиб кирилгани аниқланган. Бундан ташқари, Ўзбекистондан 2,5 тонна хурмони олиб киришда карантин объекти аниқланди (Комсток червеци - Pseudococcus comstocki (Kuwana).

Ушбу қонунбузарликлар бўйича инспекторлар Қозоғистон Республикасининг «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида»ги кодексига мувофиқ қоидабузарларни маъмурий жавобгарликка тортишди. Карантин остидаги маҳсулотлар экспорт қилувчи мамлакатлар ҳудудига қайтарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондан 165 тонна маҳсулотни ўз ҳудудига киритмади