АҚШ сенаторлари Трампга талаб қўйишди

АҚШ сенаторлари Трампга талаб қўйишди
АҚШ сенаторларининг бир гуруҳи президент Дональд Трампдан Саудия Арабистони билан амалга оширган барча молиявий амалиётлари ҳақида маълумот беришни талаб қилди. Бу ҳақда ABC News'га таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, сенаторлар саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг йўқолиб қолиши билан боғлиқ вазият фонида шундай ҳисобот тақдим этилишини сўрашган.

Сенат аъзолари Ар-Риёд ва The Trump Organization ўртасидаги алоқаларга қизиқиб қолишган ҳамда президентга тегишли сўровни юборишган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар