4 126
Саудия валиаҳд шаҳзодаси журналистнинг ўлимига алоқадорлиги бўйича далиллар маълум қилинди
АҚШ махсус хизматлари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор эканлигини кўрсатувчи бир қатор далилларни аниқлашди. Бу ҳақда The New York Times'га таяниб Кун нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Америка Қўшма Штатлари юборилган хабарлардан бирини тутиб олишган, унда Саудия расмий шахслари журналистни қўлга олиш режасини муҳокама қилганлар. Мақола муаллифларининг эътибор қаратишича, гумондорлар рўйхатида шаҳзодани қўриқлаш хизматидан бўлган шахслар бор.
АҚШ разведкаси ҳозирча Муҳаммад бин Салмон Қошиқчини ўлдириш ҳақида тўғридан-тўғри буйруқ бергани ёки уни ўғирлаб кетиш ва ватанига етказиш ниятида бўлганига оид маълумотларни аниқлай олмади. «Шаҳзода барча хавфсизлик хизматлари устидан тўла назорат ўрнатгани туфайли, амалиёт уни хабардор қилинмасдан амалга оширилгани эҳтимолдан анча йироқдир», - дея хулоса қилади нашр муаллифлари. Суриштирув натижалари тез орада АҚШ президенти Дональд Трампга тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The New York Times газетаси Қошиқчининг қотиллари Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан алоқадор эканини хабар берганди.
Таъкидланишича, шубҳали шахслардан бири шаҳзодага чет элга сафарларда бир неча бор ҳамроҳлик қилган, фотосуратларда у қўриқчилар олдида турибди. Яна бир гумонланувчи - Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигида юқори лавозимга эга бўлган суд шифокори.
Нашр маълумотларига кўра, турк полицияси томонидан аниқланган 15 нафар гумондорнинг камида тўққиз нафари Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати, ҳарбий идоралар ва вазирликларда ишлаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади