Москвадаги марказий кўчаларидан бири – Катта полянка кўчасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, нуронийлар, ёзувчи-шоирлар, фан ва санъат намояндалари, мамлакатимиз ва Россия давлат идоралари, мамлакатимиз элчихонаси, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу ерда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номидаги хиёбон ва ҳайкали очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.
Маросимда иштирок этиш учун Ўзбекистондан 100 га яқин киши ташриф буюрган.
Ислом Каримов сиймоси Самарқанддаги Регистон мажмуаси фонида қад ростлаган. Ушбу лойиҳа британиялик таниқли ҳайкалтарош Пол Дэй ғоясидир. Ҳайкалда кучли ирода соҳиби, доно давлат арбоби ва халқпарвар сиёсатчи сиймоси гавдаланган.
![]()
![]()
Ислом Каримовнинг ҳайкали очилиши Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан уйғунлашиб кетгани ҳам аҳамиятлидир. Мазкур ташриф ҳар томонлама манфаатли бўлиши, халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига шубҳа йўқ.
![]()
Биринчи Президентимиз номидаги хиёбон ва ҳайкали очилиш маросими Тошкент вақти 13:00 га белгиланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Владимир Путин: Ислом Каримов менга исмимни айтиб, “сен” деб мурожаат қиларди

Ислом Каримов ҳиёбони Москвадаги “энг яхши лойиҳа” деб топилди

Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди (фото)

Фото: Москвадаги Ислом Каримов номли хиёбон

Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилиши мумкин

Гурбангули Бердимуҳамедов: Туркманистонда майдон ва кўчаларга Ислом Каримов номи берилади