
Қозоғистон чегара назоратчилари ўзбекистонлик фуқарони мамлакатдан декларацияда кўрсатилмаган пулларни чегарадан ноқонуний олиб ўтаётганда қўлга олишди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизматининг маълум қилишича, текширув вақтида Сариоғоч участкасида жойлашган "Казигурт авто" чегара назорати бўлими божхона хизмати билан ҳамкорликда “Lexus 570” автомобилининг ҳайдовчиси ёнида декларацияда кўрсатилмаган 40,1 минг АҚШ доллари борлиги аниқланган.
Яна бир ўзбекистонлик эса қиймати 15 минг АҚШ долларига тенг 449 та газ ҳисоблагични "Рибачье-Тошкент" йўналишидаги йўловчи поездида ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган вақтда "Сариоғоч темир йўли" чегара божхона постида қўлга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар