10:30 / 19.10.2018
2 458

Хитойда осмонга «сунъий Ой» чиқарилади

Хитойда осмонга «сунъий Ой» чиқарилади
Хитойнинг Ченгду шаҳрида иккинчи Ой пайдо бўлиши мумкин. Технологик ёритгич тунги чироқларнинг ўрнини эгаллаши керак бўлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб Дарё хабар берди.

«Иккинчи ой»ни 2020 йилда осмонга чиқариш режалаштирилмоқда. У ҳақиқий ойдан саккиз марта ёруғроқ ва 10—80 километр диаметрдаги майдонни ёритиши мумкин бўлади.

Бунда унинг ёритиш диапазонини ўн километргача созлаш мумкин бўлади. Янгиликни хусусий космик компания тақдим этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)