
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Мухаммад бин Салмон ушбу патронаж тизимига ,шу қадар қаттиқ ишондики, “Америка ва Исроил орқамда турибди, билганимни қила оламан,” деган даражада ишонган бўлса ажаб эмас.
Қатарга информацион, иқтисодий ва сиёсий уруш бошлади. Ал-Жазира телеканалини ёпиш учун кураш бошлади.
Туркияда 2016 йилги Эрдўғанни ағдариш операциясида учта араб давлати манфаатдор эканлиги кўринган эди. Булар Саудия Арабистони, Араб Амирлиги ва Миср эди.
Яманда, Сурияда “Эронни манфаатларига қарши уруш” эълон қилган Саудия, бу жараённи ниҳоятда қўпол ва кўплаб қурбонлар эвазига олиб борди ва бормоқда.
Мана энди, Жамол Қошиқчини элчихонани (!) ичида ўлдирилиши, Қатар (Ал-Жазира), Туркия, Эрон ва бошқа давлатларни Саудия ҳокимиятидан, хусусан, валиаҳд шаҳзодадан ўч олиш имкониятини берди.
Агар Туркия бу қотилликни текширмаганида, Ал-Жазира тинимсиз хабарлар оқимини яратмаганида, бу иш оҳистагина “ёпилиб” кетар эди.
Энди, Бин Салмонни орқасида турган Трамп ва Нетаньяҳу уни қутқариб қолишлари қийин.
Сабаби, глобаллашган дунёда энг қудратли ҳокимият – бу глобал жамоатчилик фикри: мутафаккирларнинг муносабатлари, фаолларнинг саволлари, ОАВларининг тинимсиз хабарлари, халқаро ташкилотларнинг талаблари, миллиардлаб оддий одамларнинг муносабатларидир.
Жамол Қошиқчи ўлди, лекин у ўзи билан ўпкасини боса олмаган, Трампга ва Нетаньяҳуга қаттиқ ишонган валиаҳд шаҳзодани тириклайин олиб кетди.
Энди шаҳзодани истиқболи йўқ. Вазият ўзгарди.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимий
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар