11:24 / 23.10.2018
3 313

Ибн Салмон: «Ғарбнинг менга қилган фитнасини унутмайман»

Ибн Салмон: «Ғарбнинг менга қилган фитнасини унутмайман»
Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви ва Яқин Шарқ бўйича бош маслаҳатчиси Жаред Кушнерга Ғарбнинг унга қилган фитнасини унутмаслигини етказган. Бу билан Ибн Салмон Ғарбнинг Риёзни танқид қилаётгани ва журналист Жамол Қошиқчининг ўлимига жавобгар эканини айтаётганига ишора қилган.

Газета ўз манбаларига таяниб маълумот беришича, Ибн Салмон Қошиқчи йўқолганининг иккинчи куни Кушнерга телефон қилиб, Вашингтон бу масалада нега бунча ғазабланаётганини сўраган.

Бунга жавобан Трампнинг куёви унга мактуб жўнатади. Мактубда Саудия 2 октябрда қиролликнинг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчига нима бўлганини маълум қилиши кераклиги айтилади.

Президент Трампнинг бу масаладаги қараши маълум бўлгач, америкалик бошқа сиёсатчилар ҳам Саудияга қарши позицияда туриб баёнотлар бердилар. Улардан бири республикачилардан сенатор Боб Коркер Қошиқчининг ўлими орқасида Ибн Салмон тургани ва Саудия айтаётган гапларга ишонмаслигини айтди.

Республикачилар сенатори Ранд Пол бу борада: “Саудия валиаҳди Ибн Салмоннинг рухсатисиз мухолифатда бўлган кишини ўлдириш учун 15 кишини юборилиши мумкин эмас”, дейди ва Саудиянинг ҳодисага изоҳини «ҳақорат» деб атади.

АҚШдан ташқари Британия, Франция ва Германия Саудия Арабистони журналистини ўлдириш билан боғлиқ жиноят учун воқеликни аниқ кўрсатадиган ва жавобгарликка тортадиган кенг кўламли ҳамда тезкор тергов ўтказишни талаб қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ибн Салмон: «Ғарбнинг менга қилган фитнасини унутмайман»