02:26 / 26.10.2018
3 795

Россиянинг "энг бой аёллар"и маълум қилинди

Россиянинг "энг бой аёллар"и маълум қилинди
Forbes журнали Россиянинг энг бой аёллари рўйхатини тузди. Унга кўра, Inteco Management компанияси президенти ва Москванинг собиқ мэри Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батурина навбатдаги марта рейтингда етакчилик қилмоқда. Унинг бойлиги 1,2 млрд долларга баҳоланган.

Батуринанинг бойлиги рўйхатда ундан кейин келаётган Wildberries интернет-дўкони бош директори Татьяна Бакальчук, хусусий сармоячи ва миллиадер Дмитрий Риболовлевнинг собиқ рафиқаси Елена Риболовлева ҳамда “Группа компаний S7’ директорлар кенгаши раиси Наталья Филёваникидан 2 марта кўпроқни ташкил қилган. Уларнинг бойлиги 600 млн долларга баҳоланган.

Кейинги ўринларни “Прогресс Капитал” директорлар кенгаши аъзоси, хусусий сармоячи Лидия Михайлова ва миллиардер Аркадий Ротенбергнинг қизи Лилия Ротенберг эгаллашган. Уларнинг бойлиги 500 млн долларни ташкил қилади.

Forbes’нинг таъкидлашича, жорий йилда рейтингдан 5 янги исм, жумладан Лидия Михайлова ва Лилия Ротенберг ўрин олган.

Қуйида Россиянинг энг бадавлат одамларининг тўлиқ рўйхати келтирилган.

1. Елена Батурина (1,2 млрд доллар)
2. Татьяна Бакальчук (600 млн)
3. Елена Риболовлева (600 млн)
4. Наталья Филёва (600 млн)
5. Ольга Белявцева (500 млн)
6. Лидия Михайлова (500 млн)
7. Лилия Ротенберг (500 млн)
8. Татьяна Кузнецова (450 млн)
9. Евгения Гурьева (360 млн)
10. Наталья Луценко (350 млн)
11. Марина Седых (350 млн)
12. Ирина Абрамович (300 млн)
13. Наталья Касперская (270 млн)
14. Лариса Белоброва (260 млн)
15. Светлана Борцова (260 млн)
16. Наталия Опалева (260 млн)
17. Гузелия Сафина (240 млн)
18. Ксения Франк (240 млн)
19. Любовь Хоба (240 млн)
20. Галина Зубицкая (210 млн)
21. Ольга Груздева (200 млн)
22. Полина Дерипаска (200 млн)
23. Людимла Антипова (180 млн)
24. Ирина Герасименко (180 млн)
25. Екатерина Игнатова (180 млн)

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Россиянинг "энг бой аёллар"и маълум қилинди