04:20 / 27.10.2018
4 211

Жанубий Корея ҳаддан ташқари кўп гуруч етиштирилгани сабабли 1,5 млрд доллар йўқотди

Жанубий Корея ҳаддан ташқари кўп гуруч етиштирилгани сабабли 1,5 млрд доллар йўқотди
Жанубий Корея бюджети мамлакатда гуруч ҳаддан ташқари кўп етиштирилгани сабабли охирги 3 йил ичида 1,5 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги вазири маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳукумат томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаддан ортиқ қўллаб-қувватланиши гуруч захираларининг кўпайиб кетишига олиб келган. Натижада 2016 йилдан бошлаб ортиқча гуруч чорва учун ем сифатида қўлланган. Маълум қилинишича, уч йил ичида миллион тоннадан кўпроқ гуруч етиштирилган.

Гуруч кўпайиб кетгани сабабли ўз нархидан 10 марта паст нархда сотилган. Жанубий Кореяда гуруч етиштириш ва уни сақлаш билан боғлиқ йиллик бюджет 4,9 млрд долларни ташкил қилиб, бу мамлакат қишлоқ хўжалиги бюджетининг 39 фоизини ташкил қилади.

Вазирлик шу муносабат билан гуруч етиштиришнинг давлат томонидан тартибга солинишини ва бу билан боғлиқ бюджет харажатларини қисқартиришни таклиф қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея ҳаддан ташқари кўп гуруч етиштирилгани сабабли 1,5 млрд доллар йўқотди