09:04 / 27.10.2018
4 248

Ким Чен Иннинг башоратлари эълон қилинди

Ким Чен Иннинг башоратлари эълон қилинди
Фото: «РИА Новости»
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз мамлакатига нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг 2019 йилда олиб ташланишини башорат қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Хабар берилишича, КХДР давлат корхоналари вакиллари ва мансабдорлари сентябрь ойидан буён Хитой ҳукумати билан фаол равишда маслаҳатлашувларни олиб бормоқда ва ҳамкорликни фаоллаштиришга уринмоқда. Бу Ким Чен Иннинг тақиқлов чоралари олиб ташланиши ҳақидаги баёноти билан боғланмоқда.

Таъкидланишича, Ким Чен Ин ўз қўл остидагиларга тез орада чекловлар олиб ташланишини ва бунга тайёр туришни айтган. Унинг сўзларига кўра, ким бу ишда муваффақиятга эришса, афсусланмайди, мукофот ва қаҳрамон унвонини қўлга киритади.

Нашрнинг қайд этишича, сўнгги ойларда Хитой ҳукумати Шимолий Корея билан чегарада назоратни сезиларли даражада бўшаштирган. Хусусан, КХДРга олиб чиқиб кетилаётган юклар қаттиқ текширилмаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Иннинг башоратлари эълон қилинди