
Австралия ва Корея Республикаси давлатлари Индонезия осмонида радарлардан йўқолиб қолган Малайзияга тегишли Airbus А320-200 самолётини қидириш ишларига қўшилдилар. Австралия мудофаа бошқармаси вакилларининг хабар беришларича, AP-3C Orion ҳарбий-транспорт самолёти қутқарув операцияси ўтказилаётган ҳудудга жўнаб кетди.
Аввалроқ Австралия бош вазири Тони Абботт ушбу самолётнинг жойини аниқлашда Индонезияга ҳар қандай ёрдамини аямаслигини айтиб ўтган эди.
Жанубий Корея вакиллари ҳам яқин икки кун ичида қидирувда ёрдам бериш учун самолёт юборилишини айтиб ўтдилар. Ҳозирда Корея Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучларининг махсус ҳаво кемаси ҳаво ҳудудини кесиб ўтиши керак бўлган 6 давлат билан музокаралар олиб борилмоқда.
Сингапур қидирув ишларига иккита С-130 “Геркулес” ҳарбий-десант самолёти ҳамда Ҳарбий-денгиз кучларининг иккита кемасини жалб этди. Бундан ташқари, Малайзия ҲҲК ва ҲДК лари ҳам операция ўтказилаётган ҳудудга учта кема ҳамда битта ҳарбий-транспорт самолётини жўнатдилар.
Лайнернинг қидирув ишларига Индонезия бошчилик қилмоқда, чунки айнан Индонезияга тегишли бўлган ҳудудда самолёт билан алоқа йўқолган.
Маълумот учун, “AirAsia” авиакомпаниясининг самолёти билан 27 декабрь якшанба куни эрталаб, тахминан Калимантан (Борнео) ороли яқинида, Яван денгизи устида, парвоз бошланганидан 42 дақиқа ўтиб алоқа йўқолган. Авиакомпаниянинг маълумот беришича, лайнерда 162 киши: 155 йўловчи (шу жумладан, 17 нафар ёш бола), иккита учувчи, бортмуҳандис ва 4 нафар бортпроводник бўлган. Улардан 155 нафари Индонезия фуқароси, уч нафари Жанубий Корея, бир нафари Буюк Британия, бир нафари Малайзия ва Сингапур ва Франциянинг (иккинчи учувчи) бир нафардан фуқароси бўлган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар