Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти Жакарта аэропортидан парвоз қилгач ҳалокатга учради. Бу ҳақда Reuters Индонезия қутқарув хизматларига асосан хабар бермоқда.
Самолёт парвозга чиққанидан кейин тахминан ўн дақиқа ўтиб радарлардан йўқолиб қолган, деб хабар қиляпти Straits Times газетаси.
Нашр маълумотларига кўра, Жакартадан Индонезиянинг Банка оролидаги Панкалпинанг шаҳрига JT-610 рейсини амалга ошираётган Boeing 737 самолёти маҳаллий вақт билан соат 6:20да (Тошкент вақти билан 4:20) парвоз қилган ва соат 6:33да йўқолган.
Flightradar самолётлар парвозларини кузатиш билан шуғулланувчи ресурс маълумотларига кўра, лайнер Ява оролининг ғарбий қирғоғи яқинида денгизга қулаган.
Ҳозирги пайтда бортда неча нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Қидирув ва қутқарув амалиётлари бошланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди