08:20 / 30.10.2018
2 624

Бразилия президентлигига Жаир Болсонару сайланди

Бразилия президентлигига Жаир Болсонару сайланди
28 октябрь куни Бразилия президентлик сайловларининг 2-турида ғалаба қозонган Социал-либерал партияси номзоди Жаир Болсонару сайловолди берган барча ваъдаларини бажаришини айтди.

Бразилия олий қўмондони ҳисобланган янги президент Болсонару ҳарбийлар билан алоқаларни кучайтиришини, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишини, давлатга қарши бўлган мухолифатни мамлакатдан бадарға қилишини ва гейларга ҳамда ирқий камситувчиларга қарши курашишини таъкидлади.

Бразилия сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, овозларнинг 97 фоизи ҳақиқий деб топилиб, ундан 55,2 фоизи Социал-либерал партияси номзоди Жаир Болсонаруга берилган. 44,8 фоиз овоз эса Меҳнаткашлар партияси вакили Фернанду Аддадга берилган.

"Биз социализм, коммунизм, популизм ва экстремизм билан умуман алоқаси бўлмаган янги Бразилияни яратамиз", дейди Жаир Болсонару.

Бразилиядаги 1964-1985 йиллардаги ҳарбий диктаторликни олқишлаган Болсонару мухолифат устидан қийноқ қўллаши, инсон ҳуқуқлари, фуқаролик эркинлиги ва нутқ эркинлигини чеклаши мумкинлиги кўпчиликда хавотир уйғотмоқда.

7 октябрда бўлиб ўтган Бразилия президентлик сайловларида номзодларнинг бирортаси 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаган эди. Шу сабабдан, Бразилияда президентлик сайловлари қайтадан ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилия президентлигига Жаир Болсонару сайланди