date
views 7 347

Адриатика денгизида ёнаётган Италияга тегишли кемадан йўловчиларни қутқариб олиш ишлари давом этмоқда

Адриатика денгизида ёнаётган Италияга тегишли кемадан йўловчиларни қутқариб олиш ишлари давом этмоқда

28 декабрь куни Адриатика денгизида Италияга тегишли, бортида 480га яқин киши бўлган саёҳатчи кемада ёнғин келиб чиқди. Фалокат натижасида ҳозиргача бир киши нобуд бўлгани ва яна бир неча киши жабрлангани ҳақида хабарлар мавжуд. Бу ҳақида Италия ҳарбий денгиз кучлари матбуот хизматига таяниб, бир қатор рус нашрлари, шунингдек, “gazeta.ru” хабар бермоқда.

Хабарларда ёзилишича, Италиянинг “The Norman Atlantic” номли пароми Грециянинг Патра шаҳридан Италиянинг Анкона шаҳрига қараб йўлга чиққан эди. Кема Отона оролларидан 33 мил узоқликда ҳаракатланаётганида, фалокат ҳақидаги “SOS” сигналини юборган.

Маълум бўлишича, ёнғин кеманинг 200 тагача автомобилни сиғдира оладиган гаражида келиб чиққан ва шамол туфайли бутун кемага тарқалган.

Айни пайтда қутқарув ишлари учун, Италия, Греция ва Албания махсус хизматлари жалб қилинган ҳамда шу пайтгача 251 киши қутқариб олинган, яна 227 киши эса ҳамон ёнаётган кемада қолмоқда.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Адриатика денгизида ёнаётган Италияга тегишли кемадан йўловчиларни қутқариб олиш ишлари давом этмоқда