Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга яқин бўлган манбаларнинг The Nyu York Times газетасига берган маълумотига кўра, Макка амири, қирол Салмоннинг маслаҳатчиси шаҳзода Холид ибн Файсал Туркияга журналист Жамол Қошиқчининг ўлимини бости-бости қилиш эвазига «жозибадор» битим таклиф қилган.
Хабар тафсилотлари
Шаҳзода Холид ибн Файсал Истанбулга журналист Жамол Қошиқчининг ўлими масаласини ҳал қилиш учун борган. У Ражаб Тоййиб Эрдўғанга Саудиянинг Истанбулдаги консуллигида содир бўлган ишларни яшириши эвазига «жозибадор» таклифлар билан чиқиб, у билан битим тузишга ҳаракат қилган.
Саудия томони Анқара бошидан кечираётган иқтисодий инқироз (Вашингтон билан келишмовчилик ортидан турк лирасининг қадрсизланиши) дан фойдаланишга уринган: Бу таклифлар қуйидагича: Туркияга молиявий ёрдам бериш, унга киритиладиган инвестицияни ошириш, мамлакат иттифоқчиси Қатардан иқтисодий қамални олиш.
Мазкур таклифлар Эрдўғаннинг ғазабини қўзғатган. У рад жавобини берган ва буни «сиёсий пора» деб атаган.
Саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўз мамлакати консуллигида ўлдирилиши халқаро ҳамжамият томонидан қаттиқ танқид қилиняпти. У Саудиядан уни ўлдириш учун юборилган махсус гуруҳ томонидан 2 октябрда ўлдирилган. Ушбу гуруҳ ичида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмонга яқин кишилар ҳам бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади