10:07 / 31.10.2018
3 092

31 йил аввал ўғирланган фарзанд онасига қайтарилди

31 йил аввал ўғирланган фарзанд онасига қайтарилди
Канадалик аёл 31 йилдан кейин 1987 йилда ўғирлаб кетилган ўғли билан учрашди деб ёзади Kun.uz нашри.

Ўша вақтда 1 ёш 9 ойлик бўлган Жермейн Аллан Манн отаси билан учрашувдан кейин йўқолиб қолган. Болани Канаданинг Торонто шаҳри полицияси қидирган, сўнгра операцияга АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари қўшилган. Бироқ кўп йиллик уринишлар наф бермаган.

Аниқланишича, Жермейннинг отаси ўғлини АҚШга олиб кетган ва у ерда кўп йиллар давомида бошқа номлар остида яшириниб юрган. Болани эса онаси болалигида ўлиб кетган деб ҳисоблаб юрган.

Алдов ота давлат имтиёзлари билан уйни ижарага олмоқчи бўлганда фош бўлган. Дастлаб у томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар қалбаки экани аниқланган, сўнгра эркакнинг фотосурати юзни таниш тизимидан ўтказилганда, у Канадада йўқолган боланинг отаси эканлигини маълум қилган. Энди эркак ёлғон гувоҳлик учун жиноий жазога тортилиши ва Канадага экстрадиция қилиниши мумкин.

Ҳозир 33 ёшда бўлган Жермейн у билан учрашиш учун Канададан келган онаси билан учрашган. “Менинг ҳиссиётларимни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Уни кўрганимда “Тангрим, бу менинг болам” деб юбордим”, деб эслаган аёл. Она-бола дийдорларига тўйиб олишгач, аёл ортга қайтиб кетган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » 31 йил аввал ўғирланган фарзанд онасига қайтарилди