10:02 / 01.11.2018
3 174

Тожикистонда милиция капитани табел тўппончадан хотинини отиб қўйди

Тожикистонда милиция капитани табел тўппончадан хотинини отиб қўйди
Хатлон вилоят прокуратураси терговчилари Вахш туманида истиқомат қилувчи Турсуной Аминованинг ўлимини тергов қилар экан, аёл эри — маҳаллий ички ишлар бўлими ходими Набижон Аминжоновнинг табел қуролидан отилган иккита ўқ туфайли ўлдирилган, деган хулосага келишди.

Жиноий иш яқин кунларда судга юборилади, деди вилоят прокуратурасидаги манба 31 октябр куни.

Фожеа 8 сентябрдан 9 сентябрга ўтар кечаси юз берди – милиция капитани Набижон Аминжонов Тожикистон мустақиллиги кунига бағишлаган тантаналар тугаганидан сўнг уйга қайтиб келди ва оилавий жанжал туфайли ПМ табел қуролидан хотинига қарата ўқ узди. Турсуной Аминова ҳодиса жойида вафот этди. Хабарларга кўра, милиция зобити вояга етмаган икки нафар фарзанди кўз ўнгида хотинини ўлдирган.

Бироқ, Набижон Аминжоновнинг адвокати Сирож Махмадалиевнинг сўзларига қараганда, ўз ҳимосидаги шахс қўйилаётган айбларни инкор қилмоқда. «Аминжоновнинг айтишича, хотини ўн қадам кетганидан сўнг ўқ овозини эшитган. Ортга ўгирилиб қараганида хотинининг жасадини кўрган. Ҳимоямдаги шахснинг айтишича ҳодиса вақтида уйда болалар бўлмаган», -дейди адвокат.

Вахш ИИБ аналитики капитан Аминжонов айниждамда тергов изоляторида ушлаб турилибди. Унга нисбатан “қотиллик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Манбаларнинг маълумотига кўра, ҳодисадан бир неча кун ўтиб маҳаллий милиция бўлими бошлиғи Рустам Ахмадзода мансабидан озод қилинган.

Турсуной Аминова Вахш туманидаги №3 ўрта мактабда тил ва адабиётдан дарс берган. Қўшнилар бундан аввал эр-хотинлар ўртасида жанжал бўлмаганини айтишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда милиция капитани табел тўппончадан хотинини отиб қўйди