13:51 / 02.11.2018
3 583

Apple акциялари «қулади»

Apple акциялари «қулади»
Apple акциялари 7 фоизга арзонлашди, сабаби корпорация iPhone смартфонлари савдоси ўсишига эриша олмади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, жорий чоракда Apple деярли 47 миллион дона iPhone сотди, бу бир йил аввалги миқдорга деярли тенгдир. Таъкидланишича, iPad планшетлари савдоси 6 фоизга камайиб, 9,7 миллион донани ташкил қилди, Mac компьютерлари эса 2 фоизлик пасайишни қайд этиб, 5,3 миллион донага тенг бўлди.

Шу билан бирга, сентябрь ойи охирида якунига етган, жорий йилнинг тўртинчи чорагида компания даромади 62,9 млрд долларни ташкил қилди - бу кўрсаткич ўтган йилги натижа билан таққослаганда 20%га кўп ва корпорация фаолияти учун рекорддир. 14,1 млрд долларлик соф фойда ҳам рекордга айланди (ҳар бир акция учун $2,91). Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга ошди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг яхши иш берувчилар рўйхати эълон қилинганди. Apple компанияси ушбу рўйхатда учинчи ўринни эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Apple акциялари «қулади»