Назарбоев Қозоғистон халқ артисти билан қўшиқ куйлади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 1 ноябрь куни халқ артисти Алибек Днишев билан учрашди.
Оқўрда матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари А. Днишовнинг Қозоғистон маданияти ва санъатини ривожлантиришдаги ўрни ҳамда хизмати алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, халқ артисти - Остона ва бутун мустақил Қозоғистоннинг шаклланиши жараёнига гувоҳ ва фаол иштирокчиси саналади.
Н. Назарбоев А. Дишевни «Остона опера» театри саҳнасида пойтахтнинг 20 йиллигини нишонлашга бағишланган концерт дастури муваффақиятли тарзда ўтказилгани билан табриклади.
Ўз навбатида, халқ артисти ижодий соҳада амалга оширилаётган сиёсат ва санъат арбоблари давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани учун президентга миннатдорлик билдирди.
Учрашув охирида улар «Мен сени севаман, она ватаним» қўшиғидан парчани биргаликда ижро этишди.
[media=https://www.facebook.com/plugins/video.php?href=https%3A%2F%2Fwww.facebook.com%2FAkordaPress%2Fvideos%2F168593400750707%2F&show_text=0&width=560]
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Оқўрда матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари А. Днишовнинг Қозоғистон маданияти ва санъатини ривожлантиришдаги ўрни ҳамда хизмати алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, халқ артисти - Остона ва бутун мустақил Қозоғистоннинг шаклланиши жараёнига гувоҳ ва фаол иштирокчиси саналади.
Н. Назарбоев А. Дишевни «Остона опера» театри саҳнасида пойтахтнинг 20 йиллигини нишонлашга бағишланган концерт дастури муваффақиятли тарзда ўтказилгани билан табриклади.
Ўз навбатида, халқ артисти ижодий соҳада амалга оширилаётган сиёсат ва санъат арбоблари давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани учун президентга миннатдорлик билдирди.
Учрашув охирида улар «Мен сени севаман, она ватаним» қўшиғидан парчани биргаликда ижро этишди.
[media=https://www.facebook.com/plugins/video.php?href=https%3A%2F%2Fwww.facebook.com%2FAkordaPress%2Fvideos%2F168593400750707%2F&show_text=0&width=560]
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…