17:13 / 04.11.2018
4 439

Миср эҳромларининг қурилиш сири аниқланди

Миср эҳромларининг қурилиш сири аниқланди
Археологлар томонидан қадимги мисрликлар ганч(алебастр) қазиб олган Хатнуб очиқ конидан кўп тоннали тош блокларини кўтаришда қўлланилган нишаб йўлка(пандус) излари топилди.

Унинг ёши 4500 йилга тенг дейилмоқда. Олимларнинг айтишича, бундай тизимлар оҳактошдан пирамидаларни барпо этишда ҳам қўлланилган, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

Ганч ҳайкаллар, идишлар, тош тобутлар тайёрлаш, шунингдек, ибодатхона деворлари ва полларини қоплашда ишлатилган. Уни Мисрнинг Луксор шаҳридан шимолда жойлашган Хатнуб конидан олишган.

Гарчи мисрликлар ўта оғир ганч тошларни жойдан жойга қандай қилиб кўчиришгани шу пайтгача фанга аниқ маълум бўлмаса-да, бунинг учун қўшимча муҳандислик мосламаларига эга нишаб йўлка(пандуслар)дан фойдаланилган деб ҳисоблаб келинарди.

Энди бу нарсанинг сири ҳам олимларга аён бўлди. Гап шундаки, Хатнубда блокларни кўтариш тизими марказий пандусдан ташкил топган. Унинг икки томонида зинапоя ясалган. Қояда ўйилган ёриққа эса мустаҳкам ёғоч устунлар қўйилган.

Блоклар ёғоч ченаларга ортилган. Мисрликлар устунлар ва арқонлар ёрдамида тошларни тортиб чиқарган. Бундай усулдан бошқа конларда ҳам фойдаланилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миср эҳромларининг қурилиш сири аниқланди