14:38 / 05.11.2018
7 428

Дунёдаги биринчи сув ости меҳмонхонаси очилди (фото)

Дунёдаги биринчи сув ости меҳмонхонаси очилди (фото)
Конрад Малдив Рангали оролида дунёдаги биринчи сув ости меҳмонхонаси очилди.

Ҳинд океанида 5 метрча сув остида қурилган янги меҳмонхона бошқаларига ўхшамайдиган қулайлик ва кўринишга эга. Ушбу меҳмонхонага маҳаллий халқ тилида “Мурака” яъни “маржон” маъносини англатувчи ном берилди.

Меҳмонхонанинг ётоқ, душ ва бошқа одатий қисмларига қўшимча равишда, ҳар бир хона учун алоҳида спорт зал, бар, ҳовуз, алоҳида хизмат кўрсатувчи киши, океанга қараган ванна ва энг муҳими океан остидаги ётоқхона мавжуд бўлиб буларнинг барчаси ажойиб кўринишлари билан бошқаларидан ажралиб туради.

Меҳмонхонанинг томи сувдан юқорида жойлашган бўлиб унда бемалол қуёшда тобланиш мумкин.

Нархлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, меҳмонхонада бир кеча тунаш 50 минг доллар туради (энг асосийси сиз меҳмонхонада бир кеча тунаш учун буюртма беролмайсиз, камида тўрт кечага буюртма бериш мумкин яъни 200 минг доллар). Ушбу сумма меҳмонлар учун алоҳида ошпаз ва кўнгли тусаган овқат, шунингдек, океан бўйлаб махсус қайиқдан фойдаланишни ҳам ўз ичига олади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги биринчи сув ости меҳмонхонаси очилди (фото)