12:02 / 06.11.2018
2 653

Facebook Трампнинг муҳожирлар карвони ҳақидаги видеосини тарқатишни истамади

Facebook Трампнинг муҳожирлар карвони ҳақидаги видеосини тарқатишни истамади
Facebook ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШ чегараларига йўл олаётган муҳожирлар карвони ҳақидаги сайловолди ролигини пуллик тарқатишни таъқиқлади.

Ижтимоий тармоқда бу видео Facebook’да реклама жойлаштириш қоидаларини бузиши айтилган. “Бу ролик Facebook’да постланишига қарамай, у пуллик тарқатила олинмайди”, дейилган компанияда.

3 ноябрда АҚШ президенти ўғли Кичик Дональд Трамп Facebook’да муҳожирларга АҚШга тушишга халақит қилиш учун сайловларда Республикачилар партиясига овоз бериш кераклиги ҳақидаги рекламани жойлаштирган. Видеода АҚШда 2 полициячини ўлдирганлик учун жазоланган ноқонуний муҳожир ҳам кўрсатилган.

Кичик Трамп CNN ушбу роликни эфирга узатишдан бош тортганини маълум қилган. “Кўринишича, фақат сохта янгиликларни кўрсатишади ва ўзларига тўғри келмайдиган реал муаммолар ҳақида гапиришни исташмайди”, деб изоҳ берган Трамп бу ҳолатга. CNN’да эса рекламани ирқий деб ҳисоблаб, уни беришдан бош тортганлари айтилган. Кейинроқ бу роликни кўрсатишдан NBC ва Fox News телеканаллари ҳам бош тортган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Facebook Трампнинг муҳожирлар карвони ҳақидаги видеосини тарқатишни истамади